Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Россияга Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилинишини биргаликда кеча-ю кундуз  кузатиш ва террорчиларга қарши қонуний ҳуқуққа эга ҳарбий ҳаракатлар зонасини белгилашни таклиф қилди, деб ёзади «ТАСС» АҚШ давлат котиби Жон Керрининг The New York Times газетасига берган интервьюсига таяниб.

Фото: AP

Фото: AP

«Биз ҳатто чизиқ, мутлақ чизиқ чизиб қўйишни таклиф қилдик. Сиз у ерга кирмайсиз, биз бу ерга кирмаймиз, ўртада қолгани эса ҳалол ўйин ҳисобланади», — дея аниқлик киритди ташқи сиёсий муассаса раҳбари.

У ушбу масала бўйича келишувга келаси ҳафтада эришишни кўзламоқда. «Улар (россияликлар) буни (таклифни) кўриб чиқмоқда, ўйлайманки, барчаси бир ҳафтадан кейин ёки ўша атрофда амалга ошади», — деди Керри.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Германияда авиация ходимлари иш ташлаши туфайли Uzbekistan Airways Франкфуртга парвозни бекор қилди
Маҳаллий
Бухорода бир қанча оилавий боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилди 
Иқтисодиёт
Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?