Ганноверда ўн минглаб одамлар Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасидаги эркин савдо ҳудуди бўйича имзоланиши режалаштирилган келишувга қарши намойишга чиқди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Норозилик акцияси Барак Обаманинг ушбу шаҳарга ташрифи олдидан бўлиб ўтди. АҚШ президенти 24 апрель, якшанба куни канцлер Ангела Меркель билан учрашув давомида мазкур битим бўйича музокара жараёнини муҳокама қилишни режалаштирган.
Полициянинг баҳо беришича, Ганновер кўчаларига 35 мингга яқин намойишчи чиққан. Намойиш ташкилотчилари эса унда 90 минг киши иштирок этганлигини маълум қилмоқда. Намойишчилар колоннаси олдида 35 га яқин трактор ҳаракатланган.
Битимга қарши бўлганларнинг фикрича, бундай ҳудуднинг ташкил этилиши натижасида умумий бозорда Европа маҳсулотлари ўрнини америкалик етказиб берувчиларнинг арзонроқ ва сифатсиз маҳсулотлари эгаллаши мумкин.
Изоҳ (0)