Олий Лига 5-туридан ўрин олган «Локомотив» – «Машъал», «Насаф» – «Қўқон-1912», «Металлург» – «Обод» ҳамда «Бухоро» – «Андижон» учрашувларидан сўнг мезбон жамоа матбуот хизмати ҳисоботларни ЎзПФЛнинг расмий электрон почтасига юбормаган. Регламент талабига бўйсунмагани учун, мазкур клублар қаттиқ огоҳлантирилади, деб хабар беради ЎзПФЛ расмий сайти.
Ташкилот хабарида айтилишича, Ўзбекистон ноҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги 2016 йилги мусобақалар регламентининг 19-моддаси 19.22-бандига мувофиқ, Олий Лига клублари матбуот котиблари уй учрашувлари ҳисоботлари (учрашув протоколи нусхаси, фотосуратлар ва бошқа маълумотлар)ни ЎзПФЛнинг расмий электрон почтасига йўллаши шарт.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз, Регламентнинг 19-моддаси 19.22-банди талабларини бажармаган клубларга нисбатан Олий Лига 6-тур учрашувларидан бошлаб молиявий жарима чоралари қўлланилади.
Изоҳ (0)