Мексика шарқидаги Веракрус штатида Pemex компаниясининг Pajaritos нефть-кимё мажмуасида 20 апрель, чоршанба куни рўй берган кучли портлаш ва ёнғин қурбонлари сони 28 кишига етди. Бу ҳақда, компания баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ фожиа туфайли камида 18 киши бедарак йўқолгани ва 13 киши ҳалок бўлгани маълум қилинган эди. Кейинчалик тасдиқланган қурбонлар сони 24 кишини ташкил этди. Эндиликда қутқарувчилар яна тўрт нафар қурбоннинг танасини топгани аниқлади.
Жабр чекканларнинг умумий миқдори 136 кишини ташкил этгани, улардан 13 нафарининг ҳолати оғир эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)