Дамашқнинг 22 апрель, жума куни ҳарбий самолёт қулаган ҳудудида Россия авиацияси парвозларни амалга оширмаган. Бу ҳақда Россия авиагуруҳи жойлашган Хмеймим базаси вакили «РИА Новости» агентлигига маълумот берди.
«Россия ҳарбий самолётлари Дамашқ ва унинг атрофида бугун учмади. Россия авиагуруҳининг барча самолётлари Хмеймим авиабазасида турибди», — унинг сўзларини келтиради «РБК».
Илгарироқ Дамашқ аэропортидан жануби-ғарбда ҳарбий самолёт қулагани хабар қилинган эди. Ҳалокат сабаблари ҳозирча аниқлаштирилмади. Ҳаво кемаси ИШИД томонидан назорат қилинаётган ҳудуд устидан учиб ўтаётган пайтда қулагани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)