Шу йилнинг 13—30 октябрь кунлари Баҳрайнда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ўтказиладиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси апрель ойи якунида навбатдаги йиғинини Саудия Арабистонида ўтказади, деб хабар беради Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати.
Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинлари доирасида Саудия Арабистони ёшлар термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган.
Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 дастлабки учрашуви 28 апрель, пайшанба куни, иккинчи ўйин 30 апрель, шанба куни ўтказилади. Ҳар икки беллашув Тошкент вақти билан соат 18:45 да бошланади.
Ушбу ўртоқлик учрашувлари Саудия Арабистонининг Ал-Хобар шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)