Хитойлик тадбиркор, Guan Sheng Yuan озиқ-овқат компаниясининг собиқ раҳбари Вэн Мао Юнтай тоғидаги (Хэнань провинцияси) саёҳати давомида ҳалок бўлди. Бу ҳақда CCTV News телеканалининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ҳодиса 19 апрель куни юз берган. 67 ёшли тадбиркорнинг ўлимига бахтсиз ҳодиса сабаб бўлган, маймун томонидан юқоридан улоқтирилган тош унинг бошига тушган. Мао зудлик билан шифохонага юборилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
CCTV News’нинг маълум қилишича, ҳозирги пайтда сайёҳлик йўналиши ёпилган.
Юнтай тоғи ёввойи маймунлар макони сифатида машҳур ҳисобланади.
Изоҳ (0)