Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фойдаланувчи сурати устига турли эффектлар қўядиган оммавий MSQRD мобил дастурининг беларуслик муаллифлари Facebook босими остида айрим тасвирларни чиқариб ташлашга мажбур бўлди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда

Фото: TJournal

Фото: TJournal

Яқиндан бери MSQRD дастурида Барак Обама, Леонардо Ди Каприо ва ҳиндулар қиёфаси йўқолди, Снуп Дог ниқоби эса рэперга хос юз рангидан маҳрум бўлди. Уларнинг ўрнига баъзи янги фильтрлар, жумладан, Facebook белгиси туширилган кепка пайдо бўлди, Сталиннинг ниқоби эса қолди.

MSQRD асосчиларидан бири ва бош директори Евгений Невгеннинг айтишича, мазкур ниқобларни олиб ташлаш ҳақида қарор қабул қилинишига Facebook билан бирлашув сабаб бўлди.

Facebook MSQRD дастурини сотиб олгани ҳақида ўтган ойда маълум қилинганди. Келишув суммаси ошкор этилмаган, бироқ стартап асосчилари ижтимоий тармоқнинг Лондондаги офисига ишга ўтиши билдирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди