Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониянинг жануби-ғарбидаги Кумамото префектурасида (Кюсю ороли) ўтган ҳафта давомида бир ва ундан юқори магнитудали камида 767 та ер силкиниши қайд этилди. Бу ҳақда, Япония метеорология агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Ушбу ҳудуддаги сейсмик фаоллик ҳамон давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли ҳушёрликни сақлаб, бинолар қулаши мумкин бўлган хавфли ҳудудларни тарк этиши лозим. Шу билан бир пайтда кучли жала ёғиши оқибатида кўчкилар содир бўлиши хавфи мавжуд», — деб таъкидлади метеорология агентлиги вакили.

Кумамото ҳукумати маълумотига кўра, кучли ёғингарчилик туфайли ҳозирга қадар 260 мингдан ортиқ кишига эвакуация тавсия этилган.

Кумамото ва унга қўшни Оита префектураларида юз берган кучли зилзилалар оқибатида ўн мингга яқин уй ва бошқа бинолар вайрон бўлган. Юз мингдан ортиқ одам ҳамон эвакуация пунктларида эканлиги маълум қилинган.

16 апрелдан буён давом этаётган зилзилалар оқибатида 48 киши ҳалок бўлган, 11 киши эса ер силкинишларига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Мессининг “Барселона”га қайтиш эҳтимоли бор. Хави ва Лео доимий алоқада бўлиб турибди 
Маҳаллий
Фарғонада Қирғизистондан келтирилган психотроп моддалар савдоси билан шуғулланганлар ушланди
Маҳаллий
Қашқадарё вилоятида қурилган намунали уйлар қулаб тушиш арафасида экани айтилмоқда (видео)