Германиянинг Volkswagen AG автоконцерни АҚШ ҳукумати томонидан берилган фуқаролик даъволари бўйича тўловлар учун ўн миллиард доллардан кам бўлмаган маблағни захира қилиб сақлаб қўяди. Бу ҳақда, Bloomberg агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Volkswagen АҚШ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасини тартибга солувчи орган билан «дизель можароси» туфайли келиб чиққан зарарни бартараф этиш бўйича мақбул ечимни муҳокама қилганлиги ва томонлар келишувга эришганлиги маълум қилинмоқда.
Германия концернига зарарни бартараф этиш бўйича янгиланган режани тақдим этиш учун берилган муддат 21 апрель куни тугайди.
Volkswagen ушбу захира қилинган ўн миллиард суммадан қанча қисмини автомобиль эгаларига ёки камчиликларни бартараф этишга йўналтириши ҳозирча номаълум.
Изоҳ (0)