Ўзбекистонлик Камола Умарова Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида давом этаётган, мукофот жамғармаси 10 минг доллардан иборат Shymkent Open теннис турнирида ўз иштирокини якунлади.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, чорак финалда ўзбекистонлик 16 ёшли теннисчи турнирнинг биринчи ракеткаси, 20 ёшли қозоғистонлик Камила Керимбаевага қарши кортга чиқди. Бир соат 3 дақиқа давом этган беллашувда 6:2, 6:1 ҳисоби қайд этилиб, Керимбаева фойдасига ҳал бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг асосий тўрига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган Умарова биринчи даврада россиялик Полина Новиковани 6:4, 6:2, иккинчи даврада бошқа бир россиялик теннисчи, Дарья Лодиковани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб қилган эди.
Изоҳ (0)