2016 йилнинг 18 апрель куни Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга Кўмаклашувчи комиссия томонидан «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари таҳририяти мажлислар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда комиссия матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда комиссия раиси М. Юлдашев, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи А. Султонов, вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи мутахассиси Б. Юнусов, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Андижон ҳудудий бўлинмаси ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакилларига сайлов кампаниясининг бориши бўйича ахборот берилди. Жумладан, вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ўтказишга кўмаклашувчи 2 шаҳар, 14 туман комиссияси ҳамда 868 маҳалла, 94 қишлоқ ва 6 шаҳарча фуқаролар йиғинларида жами 968 ишчи гуруҳи тузилгани маълум қилинди.
Анжуман давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Тадбирда, шунингдек, вилоятдаги хусусий ва тармоқ газеталарига сайловни ёритиш бўйича тавсиялар берилди.
Изоҳ (0)