Ижтимоий тармоқлардаги «Водители Ташкента» гуруҳи оқ ва дельфин рангдаги Lacetti автомобиллари ҳамда Damas иштирокидаги автоҳалокатнинг суратлари билан тўлиб тошди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси 18 апрель куни Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Аҳмад Дониш кўчасида рўй берган. Бу ҳақда «Qalampir.uz» хабар қилди.
ЙТҲ сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчиларнинг қайд этишича, ЙТҲ оқибатида ҳеч ким ҳалок бўлмаган.
«Воқеа гувоҳлари Damas ўз мувозанатини йўқотиб, ағдарилиб кетганини маълум қилган. Оқ рангдаги Lacetti эса орқа тарафи билан йўл четидаги ариққа тушган. Бу автомобилнинг тўрт ғилдираги ҳам носоз ҳолатга келиб қолган. Умуман олганда, ЙТҲда иштирок этган уч автомобилни таниш шу қадар қийинки, бундан уларнинг жуда катта тезликда ҳаракатланганини пайқаш қийин эмас», — деб ёзади «Qalampir.uz».
Изоҳ (0)