Оқ уй расмий вакили Жош Эрнестнинг маълум қилишича, АҚШ раҳбарияти Саудия Арабистонининг 2001 йил 11 сентябрдаги терактларга алоқадорлиги юзасидан ишончли далилларга эга эмас. Бу ҳақда, Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
«11 сентябрь терактлари бўйича комиссия ҳисоботи чоп этилди. Унда Саудия Арабистони ёки саудиялик юқори мансаб вакилларининг фитначиларни қўллаб-қувватлаганлигини кўрсатувчи далиллар мавжуд эмас», — дейди у.
Аввалроқ АҚШ сенаторлари Обамадан Саудия Арабистонининг 11 сентябрь терактларига алоқаси ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш талаб этилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Нью-Йорк суди Эронга 2001 йилнинг 11 сентябридаги терактлар натижасида ҳалок бўлганларнинг оилалари, шунингдек, суғурта компанияларига зарарни қоплаш тариқасида 10,5 миллиард доллардан ортиқ маблағни тўлаш мажбуриятини юклаган эди.
Изоҳ (0)