Англия Премьер-лигаси 27-турининг қолдирилган ўйинида «Манчестер Сити» жамоаси сафарда «Ньюкасл» меҳмони бўлди. «Сент-Жеймс Парк» стадионида ўтказилган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди, деб хабар бермоқда «Sports.ru».
Учрашувнинг 14-дақиқасида Серхио Агуэро «шаҳарликлар»ни олдинга олиб чиққан бўлса, 31-дақиқада Вурнон Анита ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг ҳисоб ўзгармади ва томонлар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Мазкур учрашувдан сўнг «Манчестер Сити» очколари сонини 61 тага етказиб, учинчи ўринда қолди. «Ньюкасл»нинг очколари сони 29 тага етди ва жамоа 19-ўриндан силжимади.
Англия Премьер-лигаси, 27-тур
«Ньюкасл» – «Манчестер Сити» 1:1 (1:1)
Голлар: 0:1 – 14 Агуэро, 1:1 – 31 Анита.«Ньюкасл» – Дарлоу, Анита, Мбемба, Ласселс, Дамметт, Тиоте, Колбэк, Таунсенд (Вейналдум, 81), Сиссоко, Перес (Ааронс, 90), Сиссе (Митрович, 55).
«Манчестер Сити» – Харт, Сабалета, Компани, Мангаля, Коларов, Туре (Фернандиньо, 73), Фернандо, Навас (Бони, 84), де Брюйне, Делф (Стерлинг, 68), Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Анита (43), Перес (56), Компани (67), Мангаля (89), Сиссоко (90).
Изоҳ (0)