IHS таҳлилий компанияси эксперти Сурияда Россия гуруҳининг қисқартирилишини рамзий деб атади. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
«Сурияда россиялик ҳарбийлар 2015 йил охиридаги даражада қолмоқда», — деди Jane’s Defence Weekly нашри муҳаррири Ник де Ларринага Reuters агентлигига.
IHS Jane’s таҳлилчиларининг спутник орқали олинган суратларга асосланиб баҳо беришича, ҳозирда Россия Сурияда 30 дан ортиқ вертолёт, жумладан, Хомс шаҳридан жануби-шарқдаги Шайрат авиабазасига жойлаштирилган саккизта зарба берувчи Ми-28Н ва Ка-52 вертолётидан фойдаланмоқда.
Мудофаа тадқиқотлари институтининг илмий ходими Жастин Бронкнинг маълум қилишича, февраль ойи бошида Хмеймим авиабазасида спутник орқали 29 та самолёт ва еттита вертолётни кўриш мумкин бўлса, у ерда ҳозир 22 та самолёт ва 14 та вертолётни кузатиш мумкин. Унинг фикрича, самолётларнинг вертолётларга алмаштирилиши Сурия армияси эҳтиёжларининг ўзгариши билан боғлиқ.
Изоҳ (0)