«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич унинг қариндоши, 40 ёшли аёл Сюзанна Модрич Сальвадорда ўлдириб кетилгани ҳақидаги хабарга аниқлик киритган ҳолда, вафот этган аёл унинг қариндоши эмаслигини маълум қилди, деб хабар беради 101 Great Goals.
Испаниянинг Sport нашри гўёки Модричнинг қариндоши бўлган, икки фарзанднинг онаси, 40 ёшли Сюзанна Модрич Сальвадорда оғирлаб кетилиб, ўлдирилгани ва унинг жасади машинанинг юк хонасидан топилгани ҳақида хабар тарқатган эди.
«Тарқалган хабарларга нисбатан, Сальвадорда вафот этган инсоннинг мен билан ҳеч қандай қариндошлик алоқаси йўқ эканига ойдинлик киритишни истайман», – деб ёзади Модрич ўзининг Twitter’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)