«Бавария» клубининг бўлажак устози Карло Анчелотти Европа Чемпионлар Лигаси бош совринига «Барселона» жамоасини асосий даъвогар сифатида эътироф этганди, аммо энди у бунга шубҳа қилмоқда. Италиялик мутахассис Луис Энрике шогирдларининг аввалгидек юқори даражада эмаслигини таъкидлади, деб хабар бермоқда «Чемпионат».
«Бир ҳафта аввал ҳамма ‘Барселона’ни ЕЧЛ ғолиблигига асосий даъвогар деб ҳисоблаган эди, шу жумладан, мен ҳам. Ҳозир эса ундай ишонч йўқ. ‘Барселона’ ўзининг даражасини бироз йўқотди ва энди аввалгидек фаворит эмас. Айни дамда мусобақа бош совринини қайси жамоа қўлга киритишини айтиш қийин», – деди Анчелотти.
Маълумот учун, «Барселона» ва «Атлетико» ўртасидаги ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинида каталонияликлар 2:1 ҳисобида зафар қучган эди. Жавоб ўйини бугун, 13 апрель куни Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.