Жорий йилнинг дастлабки уч ойи давомида КХДРдан Жанубий Кореяга 342 киши қочиб ўтди. Бу ўтган йилнинг шу даврига қараганда 17,5 фоизга кўпроқ, деб хабар беради «РИА Новости».
«Рёнхап» агентлигининг маълумотларига қараганда, 2015 йилнинг январидан мартига қадар КХДРдан Жанубий Кореяга 291 киши етиб келган.
Ўтган йил мобайнида жами 1276 нафар Шимолий кореялик Жанубга қочиб ўтган бўлса, ушбу кўрсаткич 2014 йилда 1397 нафарни, 2013 йилда эса 1514 кишини ташкил этган.
Қочиб ўтаётганлар Шимолий Кореядан асосан Хитой билан чегарадаги Туманган ва Амноккан дарёлари орқали чиқиб олиб, у ердан Корея Республикасига етиб олиш имкониятларини қидиради.
Изоҳ (0)