2016 йил 8 апрель куни «Қазақстан темир жоли» МК АЖ делегацияси компания президенти Асқар Мамин бошчилигида Ўзбекистонга ишчи ташриф билан келди. Бу ҳақда UzDaily хабар беради.
Ташриф давомида делегация Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Ботир Зокиров, Ташқи иқтисодий алоқалар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов томонидан қабул қилинди.
Музокаралар давомида томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада ўстириш масалаларини муҳокама қилди.
Юк ташиш ҳажмини ошириш мақсадида томонлар мослашувчан тариф сиёсатини давом эттириш ҳақида келишиб олди. Томонлар дон, ун, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, пахта толаси, минерал ўғитлар, рангли металлар ва бошқа юкларни ташиш учун транзит тарифлар бўйича чегирмалар тақдим этиш эҳтимолини кўриб чиқди.
Томонлар икки мамлакат корхоналари ишлаб чиқарган темир йўл транспортига мўлжалланган маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириши айтилди.
Қозоғистон ва Ўзбекистон темир йўл маъмуриятлари ўртасидаги музокаралар натижасига кўра тегишли баённома имзоланди.
Изоҳ (0)