Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасида 4-турнинг 10 апрель санасига тайин қилинган ҳар иккала ўйини ўз якунига етди.
2016 йилги мавсумни ҳам халқаро майдонда, ҳам ички чемпионатда мағлубиятларсиз ўтказаётган Тошкентнинг «Локомотив» клуби кутилмаганда «Сўғдиёна»га қарши ўйинда очко йўқотди. Жиззах клуби бунга қадар ўтказилган 3 та турда бор йўғи 1 очко ишлашнинг уддасидан чиқа олганди.
Куннинг иккинчи ўйинида Тошкентнинг бошқа бир клуби «Бунёдкор» Ғузорда «Шўртан»ни мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол 54-дақиқада япониялик легионер Сато Минори томонидан киритилди.
4-турдан кейин «Локомотив» 10 очко билан тўплар нисбатига кўра турнир жадвалини бошқариб турибди. Шунингдек, «Бунёдкор» ҳамда «Қизилқум» клублари ҳам 10 тадан очко ишлаган.
4-тур эртага, 11 апрель куни бўлиб ўтадиган «Пахтакор» — «Насаф» ўйини билан якунига етади. Ҳозирча «Пахтакор» ҳисобида 7, «Насаф»да 9 очко бор. Қарши клуби 4-турдан кейин йўқотишларсиз бораётган ягона жамоага айланиб олиши мумкин.
Олий Лига 4-тур беллашувлари 10 апрель, якшанба
«Шўртан» — «Бунёдкор» 0:1
Гол: Сато Минори, 54 (1:0).Четлатиш: Жамол Отақулов, 89 (Ш).«Бунёдкор»: Мурод Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Акром Комилов, Жавлон Иброҳимов, Сато Минори, Элдор Шомуродов (Шаҳзод Нурматов, 65), Достон Ҳамдамов, Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров (Шакер Зуаги, 84), Юрица Булят, Баҳодир Насимов (Забиҳилло Ўринбоев, 73).«Сўғдиёна» — «Локомотив» 1:1
Голлар: Мурод Холмуҳамедов, 46-пен (1:0). Темурхўжа Абдухолиқов, 81 (1:1).«Локомотив»: Игнатий Нестеров, Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов, Хуршид Мухторов, Икром Алибоев (Салим Мустафоев, 67), Қувондиқ Рўзиев (Сервер Жепаров, 55), Шерзод Файзиев, Жасур Ҳасанов.11 апрель, душанба«Пахтакор» — «Насаф»
Олий Лига, 4-тур. «Обод» элитадаги дастлабки голини урган ўйиндан кейин «Қизилқум» турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди
Олий Лига, 4-тур. «Бухоро» Қўқонда зафар қучиб, «Пахтакор» ҳамда «Бунёдкор»дан илгарилаб кетди
Олий Лига, 4-тур. Сўнгги ўринларда бораётган «Андижон» ва «Олмалиқ» клублари мавсумдаги илк ғалабани қўлга киритди
Изоҳ (0)