2013 йилда Қозон шаҳри аэропортида ҳалокатга учраган Boeing учувчисининг сохта учувчилик гувоҳномаси бўлган. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг баёнотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
«Қозондаги авиаҳалокат юзасидан жиноий иш бўйича суриштирув давомида ҳаво кемаси командири сохта фуқаролик авиацияси учувчиси гувоҳномасига эга бўлганлиги аниқланди. Шунингдек, тегишли дипломни тергов томонидан аниқланган шахсдан 2009 йилда қўлга киритган», — деди Бастрикин.
«2013 йилда, ушбу ҳалокат юз берган пайтда, Транспорт вазирлиги томонидан гувоҳномалар беришни тартибга солувчи эски ҳужжатлар бекор қилинган, янгилари эса ҳали ишлаб чиқилмаган эди. Натижада юзага келган ҳуқуқий бўшлиқ учувчига сохта ҳужжатлар билан ишга жойлашиш имконини берган», — деб тушунтириш берди бошқарма бошлиғи.
«Татаристон» авиакомпаниясига қарашли Boeing 737 йўловчи самолёти 2013 йилнинг 17 ноябрь куни Қозон аэропортига қўнишда ҳалокатга учраган эди. Авиаҳалокат самолётдаги барча 50 кишини ҳаётдан олиб кетган.
Изоҳ (0)