МДҲ давлатлари ҳукуматларининг раҳбарлари кенгаши 2016 йилнинг 7–8 июнь кунлари Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда жорий йилда МДҲда раислик қилаётган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши якунларига кўра баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Раислигимиз доирасида Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкекда 2016 йилнинг 7–8 июнь кунлари МДҲ ҳукуматлари раҳбарлари кенгаши, 2016 йилнинг 15 сентябрида ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишлари бўлиб ўтади. Асосий тадбир эса, албатта, 16 сентябрь куни Бишкекда бўлиб ўтадиган юбилей саммитидир», — деб таъкидлади вазир.
Изоҳ (0)