Mossack Fonseca фирмасининг асосчиларидан бири немис ҳуқуқшуноси Юрген Моссак Панама ҳукумати қошидаги ташқи ишлар бўйича маслаҳат кенгашини тарк этди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ баёнотига таяниб, Associated Press маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
Бошқарманинг таъкидлашича, кенгаш норасмий мақомга эга бўлган, Моссакнинг лавозими учун эса ҳақ тўланмаган.
3 апрель куни офшорлар тўғрисидаги катта кўламдаги суриштирув натижалари чоп этилгандан кейин Mossack Fonseca фирмаси можаролар марказида бўлиб қолди.
Аввалроқ компания асосчиларидан бири Рамон Фонсека суриштирув муаллифларини фактларни нотўғри талқин этишда айблаган ва компания ҳеч қачон қонунни бузиб фаолият юритмаганлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)