АҚШ давлат котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон АҚШ сенатининг халқаро алоқалар бўйича қўмитаси аъзоларига Вашингтон «Эронга Су-30 етказилишига берилган рухсатни тўхтатиб қўйиши мумкинлиги»ни маълум қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Шеннон, шунингдек, бундай келишув БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан маъқулланиши кераклигини таъкидлади.
Эроннинг Россиядан Су-30 (Американинг F15E’сига ўхшаш кўп нишонли оғир қирувчи самолётлар) сотиб олиш режаси ҳақида 2015 йил августидаёқ маълум бўлган эди.
Февраль бошида эса Эрон мудофаа вазири ҳам Ислом республикасининг бундай ниятини ошкор этди, кейинроқ олди-сотди қиймати 8 миллиард доллардан кам бўлмаслиги маълум қилинди. Россиялик амалдорлардан бири ўшанда Су-30ни етказиб бериш ҳақидаги шартнома Москва ва Теҳрон ўртасида 2016 йил охиригача имзоланишини айтди.
Изоҳ (0)