ЖАР сиёсий ва академия доираларининг вакиллари, шунингдек, маҳаллий черков коррупциявий можародан сўнг мамлакат президенти Жейкоб Зуманинг истеъфога чиқишини талаб қилган жамоатчилик ҳаракатини бошлади. Бу ҳақда AP агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Ушбу ҳаракат таркибига, жумладан, собиқ молия вазири Тревор Мануэль ва апартеид режимининг собиқ курашчиси Аҳмед Катхрада ҳам қўшилди.
Ҳаракат раҳбарияти 6 апрель, чоршанба куни кейинги режаларни муҳокама қилиш учун тўпланиши режалаштирилмоқда.
Можаро Зума шахсий уйини таъмирлаш учун фойдаланган 24 миллион доллардан бир қисмини ғазнага қайтармаганлиги муносабати билан юзага келган эди.
Изоҳ (0)