Европа футбол уюшмалари иттифоқи (УЕФА) футбол бўйича 2016 йилги Европа чемпионати (Евро–2016)нинг мухлислар учун мўлжалланган мобил дастурини ишга туширди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Мобил дастур мусобақа ўтказиладиган шаҳарлар, жамоат транспортларининг ўйин бўладиган стадионларгача бўлган йўналишлари, энг асосий осори-атиқалар бўйича йўлкўрсаткич ва фан-зоналар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган.
Шунингдек, дастур ёрдамида мухлислар қўллаб-қувватлаш хизмати билан боғланиб, логистика ва бошқа йўналишдаги масалаларни ҳал қилишда ёрдам олиши мумкин.
Маълумот учун, Евро–2016 учрашувлари Франциянинг Париж, Сен-Дени, Марсель, Лион, Лилл, Бордо, Тулуза, Ланс, Сент-Этьен ва Ницца шаҳарларида, 10 июндан 10 июлга қадар бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)