Рим папаси Франциск ўтган йил сентябрь ойида чоғида АҚШга ташрифи чоғида Нью-Йоркда ҳаракатланган Fiat 500 автомобили аукционда 300 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Rai News 24 маълумотларига кўра, машина Нью-Йорк архиепархияси томонидан сотувга қўйилган бўлиб, ундан тушган маблағ католик мактаблари эҳтиёжи ва бошқа хайрия мақсадларига ишлатилади. Автомобилни сотиб олган харидор Нью-Йорк архиепископи кардинал Тимоти Долан билан шахсан учрашиши мумкинлиги билдирилган.
Мутахассислар аввал фойдаланишда бўлган Fiat 500 нинг якуний нархи унинг бозор баҳосидан 10 баробар ошиқ бўлганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Рим папасининг АҚШга уюштирган илк ташрифи давомида расмий «папамобиль» сифатида фойдаланилган Fiat 500L автомобили Филадельфияда 82 минг долларга сотилгани хабар берилганди.
Изоҳ (0)