Икки киши йўлтанламасда АҚШнинг Калифорния штатидаги ҳарбий-денгиз кучлари авиация базаси назорат-ўтказиш пунктидан ёриб кириб, 60 миллион доллар турадиган қирувчи самолёт фюзеляжининг дум қисмини узиб юборди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳайдовчи ва йўловчи аёл ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Ҳарбий объект қўмондонлиги Jeep Grand Cherokee машинаси қандай қилиб назорат-ўтказиш пунктидаги тўсиқлардан ўтиб кета олганини аниқлагани йўқ.
Ҳалок бўлган эркак ва аёл ҳарбий хизматда бўлмагани, шунингдек, базада диверсия уюштиришни режалаштирмагани маълум қилинди.
Машинада бўлган эркак ва аёл полициядан қочиб базага кириб кетган.
Изоҳ (0)