Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари 1 апрель куни кундузи Ироқ шимолидаги марраларга зарба берди. Ҳужум Курдистон ишчи партияси жангариларининг позицияларига нисбатан уюштирилди. Бу ҳақда «РБК» хабар беради.
Hurriyet нашрининг маълум қилишича, Ироқ шимолидаги операцияда 12 та самолёт қатнашган.
Reuters агентлигининг аниқлик киритишича, тўртта F-16 самолёти Курдистон ишчи партиясининг Зап ҳудудидаги, саккизта F-4 самолёти эса Метина ҳудудидаги жангарилар позицияларини йўқ қилган.
Туркия Мудофаа вазирлигининг маълумотларига қараганда, операцияда курд жангариларининг лагерлари, шунингдек, қурол-яроғ омборлари нишонга олинган.
Изоҳ (0)