• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент транспорт муаммоларини қандай ҳал қилади?

    28 март, душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳри ҳокими Раҳмонбек Усмонов транспорт муаммолари қандай йўллар билан ҳал қилиниши, шунингдек, жамоат транспорти инфраструктурасида яқин келажакда бўладиган ўзгаришлар ҳақида батафсил гапириб берди. «Газета.uz» матбуот анжумани тафсилотларини келтирмоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Тошкент кўчаларида автомобиль транспорти миқдорининг тез суръатларда ўсиб бориши кўплаб магистрал ва чорраҳаларда тирбандликларни келтириб чиқармоқда. 10 йил муқаддам шаҳарда 220–230 минг хусусий ва 30–35 минг ташкилотларга қарашли автомобиль бор эди, бугун эса бу кўрсаткичлар 340–345 минг ҳамда 70 мингга тенгдир.

    2011 йилда Тошкент транспорт магистралларини истиқболда ривожлантиришнинг янгиланган концепцияси қайта кўриб чиқилиб, тасдиқланган эди. 2030 йилга қадар мўлжалланган йўл тармоқларини ривожлантириш дастури қабул қилинган бўлиб, ҳозир у босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда, деб таъкидлади ҳоким.

    2015 йилда эски шаҳар қисмида 5,1 километр узунликдаги Нурафшон кўчаси қурилди. Унинг очилиши автотранспорт воситаларининг шаҳар марказига кечишини бир қадар енгиллаштирди. Илгари «Беруний» метро бекатидан шаҳар марказига машинада 20–25 дақиқа йўл юрилган бўлса, ҳозирда бу вақт 6–7 дақиқани ташкил этмоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Айни пайтда Чилонзор, Учтепа ва Яккасарой туманларидаги кўчаларнинг юкланганлик даражаси юқорилигича қолмоқда. Бу масалани ҳал қилиш мақсадида Нурафшон кўчаси Беруний кўчасидан Оқтепа майдонига қадар узайтирилади. Бу борадаги лойиҳавий ишлар ўтган йили якунланган эди, қурилиш ишлари шу ойда бошланиши кутилмоқда. Қурилиш кўп вақт олмайди — Раҳмонбек Усмоновнинг таъкидлашича, йўл яқин беш-олти ойда очилиши кутилмоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Параллел равишда Нукус кўчасини собиқ «Тоштекстильмаш» заводи ҳудуди орқали Шота Руставели ва Муқимий кўчалари кесишадиган чорраҳага қадар узайтириш ишлари бошланди. Бу участканинг узунлиги 1 километрдан камроқ бўлади, қандайдир объектларнинг бузиб ташланиши талаб этилмайди, негаки унинг қурилиши анча олдин кўзда тутилган эди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Бу икки йўл бўлимларининг очилиши билан Тошкентда 22 километр узунликдаги учинчи ҳалқа йўли ҳосил бўлади, бу эса, ўз навбатида, шаҳарнинг марказий қисмидаги автотрафикнинг бироз камайишига хизмат қилади. Ҳалқа йўлида ҳар хил сатҳдаги учта йўл ўтказгич бино этилади: биринчиси — Оқтепа майдонидан, иккинчиси — Шота Руставели ва Муқимий кўчаларининг кесишувидан, учинчиси — Бунёдкор ва Муқимий кўчаларининг кесишувидан ўтади.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Бу йўл ўтказгичлар чорраҳаларда светофорсиз ҳаракатни таъминлаб, автотранспорт оқимини бирмунча тезлаштиради. Ҳисоб-китобларга қараганда, Оқтепа майдонида автотранспорт воситалари ҳаракати жадаллиги соатига 10,5 минг машинани ташкил этади, мўлжалланган кўрсаткич эса 8 минг машинага тенг. Худди шундай, Руставели–Муқимий чорраҳасида соатига режадаги 6 минг ўрнига 11,5 минг, Бунёдкор–Муқимий чорраҳасида режадаги 6 минг ўрнига 8,5 минг машина ҳаракатланади.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Кейинги йилда, шунингдек, Сағбон кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишувида янги йўл ўтказгич қурилиши бошланади. Бугунги кунда ушбу чорраҳанинг ўтказиш салоҳияти соатига 5,4 минг машинани ташкил этади, аммо у орқали соатига 12 минг автомобиль ҳаракатланади, яъни дисбаланс 222 фоизга тенгдир.

    Раҳмонбек Усмонов амалдаги олти трамвай йўналишларининг ёпилиши ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. Унинг тушунтиришича, ҳозирда ушбу транспорт воситасидан кунига 20–25 минг ёхуд йилига 10–11 миллион йўловчи фойдаланади. Қиёс учун, автобуслар ҳар куни 720–730 минг, метро — 200 минг, йўналишли таксилар — 70–80 минг йўловчига хизмат кўрсатади.

    «Агар трамвай йўловчиларнинг 15–20–25 фоизини ташиганида, бу бизни ўйлантириб қўйган бўларди. Аммо трамвайга йўловчи ташишнинг 3 фоизи тўғри келмоқда, шу боис биз трамвай ҳаракатини ёпиш ҳамда йўлларни реконструкция қилиш, автобуслар ва йўналишли таксиларни кўпайтириш тўғрисида таклиф киритдик», — деди у.

    Тошкентда жами 87 трамвай вагони мавжуд бўлиб, улардан 51 таси яроқли ҳолатдадир. Ҳар куни хизматга ўртача 48 вагон чиқади. Фойдаланилаётган трамвай йўлларининг узунлиги 82 километрни ташкил этади.

    Раҳмонбек Усмонов, шунингдек, 2011 йилда трамвай йўллари пойтахт марказидан олиб ташланганини, 2015 йилда эса 13-трамвай йўналиши қисқартирилганини эслатиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, қисқартирилган участкада йўл қопламасининг реконструкция ишларидан сўнг ҳаракат оқими меъёрига келтирилган, автобусларнинг эксплуатацион тезлиги эса ошган.

    Бундан ташқари, трамвай йўлларининг 90 фоизи замонавий талабларга жавоб бермаслиги, уларни таъмирлашга эса улкан маблағ сарфланиши маълум қилинди. Битта йўловчини трамвайда ташиш таннархи 2864 сўмга тенг, йўлкира нархи эса 1000 сўм.

    «Бу жуда катта харажат», — деб тан олди шаҳар раҳбари.

    Яқин икки ой ичида барча трамвай йўналишлари босқичма-босқич ёпилади, уларнинг ўрнига тегишли белги ва рақамларга эга автобус йўналишлари очилади. Олти йўналишга жами 80 та Isuzu автобуслари жалб қилинади, айрим йўналишлардаги автобуслар миқдори трамвайлар миқдоридан кўпроқ бўлади. Жумладан, 12-йўналишда 1–2 дона трамвай ишлаётган бўлса, эндиликда уларнинг ўрнини 10 та автобус эгаллайди, 13-йўналишда эса 18 та автобус ҳаракатланади.

    13-йўналишга автобуслар, илгари режалаштирилганидай, 1 майдан эмас, 5 апрелдан чиқариладиган бўлди. Трамвай йўналиши ёпилишидан икки ҳафта олдин аҳоли трамвай ва автобуслардаги эълонлар орқали бундан бохабар этилади.

    Трамвайларнинг автобуслар билан алмаштирилиши графиги

    1 апрелдан:

    • Т12 («Бешқайрағоч» – «Беруний» метро бекати) — 10 автобус;
    • Т26 (Қўйлиқ-6 – «Тошкент» вокзали) — 11 автобус;
    1 майдан:
    • Т9 (Чилонзор-25 – «Тошкент» вокзали) — 18 автобус;
    • Т13 (Қўйлиқ-марказ – «Тошкент» вокзали) — 18 автобус;
    1 июндан:
    • Т8 («Бешқайрағоч» – Оқтепа майдони) — 10 автобус;
    • Т17 («Бешқайрағоч» — Ипподром) — 13 автобус.
    Сентябрга қадар шаҳарда 87,8 километр трамвай рельсларининг демонтаж ишлари ўтказилади (ойига ўртача 15 километр). Бунинг ҳисобига йўлларни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Шимолий вокзалдан Тараққиёт кўчасигача ҳамда «Дўстлик» метро бекатидан «Янгиобод» даҳасигача борадиган ишлатилмайдиган рельс участкаларида демонтаж ишлари тугатилган. Рельсларнинг бир қисми (Лутфий, Муқимий, Меҳржон-Сайҳун кўчаларида) асфальт билан қопланади. Шу тариқа, жорий ва кейинги бир неча йилда 49,7 километр йўл реконструкция қилинади.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Кенгайтирилиши талаб этилмайдиган кўчаларда (Фарғона йўли кўчаси, Оҳангарон шоссеси, Бунёдкор шоҳ кўчаси, жами 30,3 километр) ободонлаштириш ишлари ўтказилади.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Трамвай хўжалигининг тақдирига тўхталар экан, ҳоким ярим йилдан буён вагонларнинг бошқа давлатлардаги потенциал харидорлари билан ёзишмалар олиб борилаётганини қайд қилиб ўтди. Эксплуатация муддати тугаган эски трамвайлар эса ҳисобдан чиқарилади.

    «Жамоат транспортининг келажагини метро билан боғлаяпмиз, — сўзида давом этди Усмонов. — Бугун Тошкент метроси бор қувватида ишламаяпти. Яқин келажакда Юнусобод йўлининг уч янги бекатини қуриш ишлари бошланади».

    У аниқ муддатларни айтмади, аммо бир пайтлар тўхтатиб қўйилган лойиҳалаштириш ишлари уч йил муқаддам қайтадан бошланганини эслатиб ўтди.

    Шунингдек, у «Олмазор» метросидан Сирғалига қадар «тезкор трамвай» ҳаракати йўлга қўйилиши борасидаги гап-сўзларга изоҳ берди. Аниқлаштирилича, бу трамвай эмас, Чилонзор метро йўлининг давоми экан.

    «‘Олмазор’ бекатидан бошлаб метро ташқарида ҳаракатланади», — аниқлик киритди бу масалага шаҳар маъмурияти раҳбари.

    Бу йўл аҳолиси бугунги кунда 150 минг кишини ташкил этадиган, аммо яқин йилларда 250–300 мингга етиши кутилаётган олис Сирғали туманидаги транспорт хизматига бўлган эҳтиёжни қондириш имконини беради. Келажакда метрополитеннинг бошқа йўллари ҳам шу тарзда узайтирилади.

    Юқорида тавсифланган режаларнинг амалга оширилиши яқин 30–40 йил давомида шаҳарда транспорт соҳасида бирор муаммо келиб чиқишидан хавотирланишга ўрин қолдирмайди, деб ишонтирди Раҳмонбек Усмонов.

    «Ҳозирги пайтда йўллар — шаҳарликлар олдидаги энг катта бурчимиздир», — деди у. Ҳоким Сарикўл ва яна айрим йўллардан юришга ўзи ҳам уялишини тан олди.

    «20–30 йилдан бери таъмирланмаган йўллар бор, аммо бу муаммо ҳал этилмоқда. Бу маҳаллалар ичидаги йўлларга ҳам тааллуқлидир», — деб қўшимча қилди Усмонов.

    Шунингдек, келажакда йўллар тақсимотининг Европа стандартларига ўтилиши шубҳасиз эканлиги айтилди. Бугун ҳаракатланиш бўлакларининг кенглиги 3,5–3,7 метрга тенг, аммо машиналар ва ҳатто автобуслар олдингига нисбатан анча ихчамлашди, шу боис бўлакларни 3 метргача торайтириш мумкин. Бу ҳаракатни тартибга солиш баробарида алоҳида йўл участкаларининг ўтказиш салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

    Ҳоким машиналар парковкаси масалани ҳал қилиш мақсадида 30 та кўп сатҳли автотураргоҳлар қурилишини хабар қилиб, бу ишлар билан шуғулланишга тайёр тадбиркорларни ҳамкорликка чақирди.

    Ҳоким ўринбосари, «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раиси Отабек Содиқов пойтахт учун 200 дона (жумладан, юқорида тилга олинган 80 та автобус ҳам) янги Isuzu автобуслари харид қилинаётгани ҳақида маълумот берди. Катта сиғимдаги автобусларни етказиш ишлари эса 2017 йилдан қайта йўлга қўйилади. Йилига ўртача 100 дона бундай автобуслар олиб келинади.

    31.03.2016, 15:01   Изоҳ (0)   9645
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Олтин қалам» Миллий мукофоти учун халқаро танловга материаллар қабули давом этмоқда

    31.03.2016, 10:57

    Фарғона вилояти прокурори ҳокимнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

    31.03.2016, 10:38

    Сирдарё вилояти прокурори тайинланди

    31.03.2016, 10:31

    Россия Федерация Кенгаши Ўзбекистон қарзини реструктуризация қилиш ҳақидаги битимни тасдиқлади

    31.03.2016, 10:14

    Ислом Каримов Германия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    31.03.2016, 00:01

    Тошкентга қўнишга мажбур бўлган Россия самолёти, Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси, очарчиликка тайёрланаётган КХДР ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    30.03.2016, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.