Шу кунларда Ўзбекистонга Корея Республикаси Меҳнат ва бандликка кўмаклашиш вазири Ли Ги Квон бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги «Дарё»га хабар беради.
Ташриф доирасида Корея томони Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов билан учрашди. Музокаралар давомида томонлар меҳнат миграцияси, касбий таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва идоралар ваколатига кирувчи бошқа масалаларнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди.
Музокаралар якунига кўра, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Корея Республикаси Меҳнат ва бандлик вазирлиги ўртасида бандликка рухсат бериш тизими бўйича ишчи кучини Корея Республикасига юбориш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)