Ливиянинг Мисурата шаҳри портида бугун, 31 март куни иккита портлаш содир бўлди. Бу ҳақда, Sky News Arabia телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, иккита кемага контрабанда йўли билан олиб кирилган қурол-яроғ ва ўқ-дори ортилган бўлган. Портловчи моддалар ҳаракатга келиши оқибатида кемаларда портлаш юз берган.
Воқеанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)