ГФРнинг Дуйсбург шаҳрида кемасозлик корхонаси акваториясидаги портлаш натижасида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси вакили маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Портлаш маҳаллий вақт бўйича 08:40 да докдаги танкерда юз берган. Танкер бортида бўлган икки ишчи ҳалок бўлган. Яна бир кишини қидириш ишлари давом этмоқда.
Ҳозирги пайтда воқеа жойига ўт ўчирувчилар жамоаси етиб келган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг маълум қилишича, вазият тўлиқ назорат остига олинган.
Изоҳ (0)