Бразилия спорт вазири Жоржи Хилтон Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари бошланишига беш ой қолганда мамлакатдаги сиёсий инқироз вазиятида истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар беради.
«Республика президенти Дилма Руссефф спорт вазири Жоржи Хилтоннинг ўз хоҳишига кўра истеъфога чиққанлигини маълум қилди», — дейилади президент маъмурияти баёнотида.
Унинг ўрнига спорт вазирининг вазифаларини Олимпиада ўйинларини ташкил этишга бошчилик қилаётган Рикардо Лейсер бажаради.
Юзага келган сиёсий инқироз туфайли куни кеча Бразилиядаги энг йирик партия PMDB бошқарув коалициясини тарк этиш ва ўзининг барча аъзоларини ҳукуматдан олиб чиқишга қарор қилди.
Изоҳ (0)