АҚШнинг Москвадаги элчихонаси матбуот котиби Уильям Стивенснинг маълум қилишича, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Бреннан Москвага ташрифи давомида Сурияда ўт очишни тўхтатиш режимига риоя этишнинг муҳимлигини муҳокама қилган ва Американинг Башар Асаднинг ҳокимиятдан кетиши зарурлиги юзасидан позициясини тасдиқлаган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Директор Бреннан Россия расмийлари билан алоқаларда Россия ва Асад режимининг Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича мажбуриятларига риоя этишининг муҳимлигини таъкидлаш мақсадида март ойининг бошида Москвага ташриф буюрди», — дейди матбуот котиби.
Стивенснинг сўзларига қараганда, Бреннан, шунингдек, АҚШнинг Суриядаги сиёсий ўтиш жараёни ва Асаднинг ҳокимиятдан кетишини қўллаб-қувватлаши бўйича позициясини тасдиқлаган.
Изоҳ (0)