Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги (JAXA) янги космик рентген телескоп Hitomi (ASTRO-H) билан алоқани йўқотди. Бу ҳақда Nature журнали хабар беради.
Агентлик вакилларининг сўзларига қараганда, Hitomi’нинг аҳволи ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Шу билан бир пайтда, Космик операциялар бирлашган маркази (Joint Space Operations Center) ҳарбийлари рентген телескопини кузатишга муваффақ бўлди ва унинг яқинида синган бўлакларни эслатувчи бешта объектни пайқади.
Кузатишлар телескоп баъзи экспертлар тахмин қилганидек портлаб кетмаганлиги, балки космик чиқинди билан тўқнашиб кетган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
JAXA Hitomi телескопи билан алоқани 26 март куни йўқотган эди.
Изоҳ (0)