Бокс бўйича супероғир вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, жорий йилнинг 25 март куни 40 ёшини қарши олган украиналик Владимир Кличко ўзини ёш ҳис қилишига қарамай, катта спортдан кетишга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар беради «Bigmir.net».
«Менда қариш борасида ҳеч қандай қўрқув йўқ. 40 – сондан ўзга нарса эмас. Ўзимни ҳам жисмонан, ҳам маънан ёш ҳис қиляпман. Фаолиятни якунлаш ҳақида ўйлаш осон эмас, аммо узоқ вақтдан буён рингни тарк этишга тайёргарлик кўряпман. 26 йилдан буён катта спортдаман. Шу йиллар мобайнида орттирилган тажрибани бошқалар билан бажонидил баҳам кўраман. K2 Promotions ва Klitschko Management Group’да ишлашда давом этаман», – дейди Владимир Кличко.
Изоҳ (0)