Кобулда 28 март, душанба куни Афғонистон парламентининг янги биносига камида тўртта ракета тушди. Бу ҳақда Khaama Press агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Ҳодиса хавфсизлик ходимлари парламент аъзоларига йўл-йўриқ кўрсатиш учун бинога кираётган пайтда юз берди.
Ракеталар қайси томондан учирилганлиги номаълум. Қурбонлар ва ярадорлар ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
Бино Ҳиндистон ҳукумати томонидан қурилган эди.
Изоҳ (0)