«Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзини «Реал» етакчиси Криштиану Роналду билан таққосламаслигини, шунингдек, ўғли Тьягони футболчи бўлишга мажбур қилмаслигини айтиб ўтди, деб хабар беради «Чемпионат».
«Матбуот мени Роналду билан тассоқлашни хуш кўради, аммо мен ўзимни у билан қиёсламайман. Мен фақатгина жамоа билан янада яхши бўлиш ҳақида ўйлайман. Жамоадошларим ҳақида қайғуриб, олдинга интиламан. ‘Реал’ сафида ажойиб футболчилар бор. Уларнинг таркиби дунёнинг энг яхшиларидан бири. ‘Қироллик клуби’ ‘Барселона’ учун доимо қийин рақиб ҳисобланади ва ўзаро рақобат бизни олға ҳаракатланишимизга ёрдам беради», – дейди Месси.
«Ўғлим Тьяго уч ёшда. Мен уни футболчи бўлишга мажбурламайман, ким бўлишни унинг ўзи ҳал қилади ва ўзи ёқтирган ишни қилади», – дея қўшимча қилди аргентиналик ҳужумчи.
Изоҳ (0)