Яман жанубидаги Адан шаҳрида юз берган учта портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди. Улардан камида ўн нафари тинч аҳоли вакилидир. Бу ҳақда Middle East Eye нашри маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Маълум қилинишича, Адан ғарбидаги Шааб туманида жойлашган назорат-ўтказиш пунктларида бир вақтнинг ўзида икки бомба портлаган. Учинчи бомба тез ёрдам машинасида бўлган ва шаҳар марказида портлаб кетган.
Ҳукумат ушбу портлашларни теракт деб ҳисобламоқда.
France Press агентлигининг маълумотларига қараганда, теракт учун жавобгарликни ИШИД террорчилик гуруҳи зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)