Бағдоддан жанубдаги футбол стадионида ҳаваскорлар учрашувини ўтказиш чоғида содир этилган портлашнинг қурбонлари сони 41 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ ҳалок бўлганлар сони 29 кишини ташкил қилгани хақида хабар берилган эди.
Яраланганлар сони 105 кишига етди.
SITE Intelligence Group гуруҳининг маълумотларига қараганда, теракт учун жавобгарликни ИШИД экстремистик гуруҳи зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)