Бағдоддан жанубдаги футбол стадионида ҳаваскорлар учрашувини ўтказиш чоғида худкуш террорчи ўзини портлатиб юборди. Портлаш натижасида 29 киши ҳалок бўлди, 60 га яқин одам жабрланди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
Расмийларнинг аниқлик киритишича, теракт Ироқ пойтахтидан 50 километр жанубда жойлашган Искандария шаҳрида юз берган.
SITE Intelligence Group гуруҳининг маълумотларига қараганда, теракт учун жавобгарликни ИШИД экстремистик гуруҳи зиммасига олган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)