Кеча, 24 март куни Тунис Республикаси пойтахти Тунис шаҳрида паралимпиячилар ўртасида енгил атлетика бўйича Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро турнир старт олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия уюшмаси «Дарё» нашрига хабар берди.
Мазкур мусобақада 21 давлатдан 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этмоқда.
Нуфузли мусобақанинг дастлабки кунида уч нафар ўзбекистонлик спортчи 3 та олтин медални қўлга киритди. Жумладан, ядро улоқтириш баҳсларининг F12 (заиф кўрувчилар) классида 12,83 метр натижани қайд этган София Бурханова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Дилафруз Ахматханова F35 (умуртқа поғонаси шикастланганлар) классида 7,88 метр натижа билан биринчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, найза отиш бўйича ўтказилган баҳсларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Александр Свечников 57,02 метр натижа билан олтин медални қўлга киритди.
Мусобақанинг навбатдаги кунида ўзбекистонлик спортчилар 1500 метр масофага югуриш ва узунликка сакраш баҳсларида иштирок этади.
Изоҳ (0)