Япониялик тадқиқотчилар миллий парҳез усуллари умрни узайтиришнинг самарадор йўли, деган хулосага келди. Бу ҳақда BMJ сайтида чоп этилган тадқиқотга асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
15 йил давом этган тадқиқотда Япониянинг йирик шаҳарларида истиқомат қилувчи 80 минг киши қатнашди. Иштирокчилар 5 йилда бир марта ўзлари истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида сўровнома тўлдирарди.
Ушбу маълумотларни ўрганиш асосида олимлар соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия қилган маҳсулотларни тановул қилган одамлар орасида ўлим даражаси 15 фоизга пастроқ эканлигини аниқлади.
Изоҳ (0)