Сурия қуролли кучлари жангчилари ва уларнинг иттифоқдошлари қадимий Пальмира харобаларига бир километрдан камроқ масофада яқинлашди, деб ёзади «Ведомости». Қуролли кучлар вакили сўзларига кўра, ҳукумат кучлари Пальмиранинг тарихий қисмини «бир неча соатдан сўнг» қўлга олишни режалаштирмоқда.
«Биз Пальмирадан 850 км узоқликдамиз. Бир неча соатдан сўнг ҳукумат кучлари Пальмира тўлиқ озод этилганини эълон қилади», — деди у. Яна бир аскар Пальмирага ғарбдан яқинлашиб, чорраҳага 120 та портловчи қурилма жойлашганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурия армияси бўлинмалари ўз-ўзини мудофаа қилиш халқ отрядлари кўмагида Пальмира меъморий-тарихий мажмуаси жойлашган Тадмор шаҳри яқинидаги барча стратегик баландликларни эгаллаб олгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)