24 март, пайшанба куни маҳаллий вақт билан 13:37 да Тошкентда ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида кучи тахминан 2 баллга тенг ер силкиниши кузатилди. Бу ҳақда UzReport хабар берди.
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология марказининг маълумотига қараганда, зилзила эпицентри Тожикистон ҳудудида, 40 километр чуқурликда жойлашган. Марказда силкинишлар магнитудаси 4,9 баллни ташкил этган.
Изоҳ (0)