Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2016 йил 9 мартдаги 09-27-сонли хатига асосан TEMPUS дастури SAMUz (Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини бошқариш бўйича барқарор ўқув дастурини яратиш) дастури асосида Германиянинг Халле университети профессори Михаэль Грингс қисқа муддатга тренинг курсларини ўтди. Бу ҳақда Самарқанд Қишлоқ хўжалик институти «Дарё»га маълум қилди.
Семинарнинг очилиши Самарқанд Қишлоқ хўжалик институтининг кичик мажлислар залида 2016 йил 9 март куни бўлиб, институт ректори Тоштемир Остонақулов, профессор Олим Муртазаев, Германиянинг Халле университети профессори Михаэль Грингс, ҳамкор ОТМлар Тошкент Давлат Аграр Университетидан икки нафар, Термиз Давлат Университетидан икки нафар, Андижон Қишлоқ хўжалик институтидан икки нафар, Тошкент Ирригация ва мелиорация институтидан икки нафар, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ИТИ дан икки нафар ҳамда Самарқанд қишлўқ хўжалик институтидан олти нафар мустақил тадқиқотчи иштирок этди.
Йиғилишда ректор Тоштемир Остонақулов сўзга чиқиб, бу Европа Иттифоқи билан биргаликда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда илк бор ташкил этилган докторантлик тренинг курси Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида ўтказиш бошланганлигидан жуда мамнунлигини билдирди.
Ўн кунга режалаштирилган докторантура семинарини Германиянинг Халле университетининг профессори Михаэль Грингс билан биргаликда Самарқанд Қишлоқ хўжалик институти профессори Олим Муртазаев олиб борди.
Семинар жуда қизғин музокаралар билан ўтиб, дам олиш кунлари Самарқанд шаҳри ва вилоятидаги қадимий обидаларга экскурсиялар уюштирилди.
Семинар сўнгида унда фаол қатнашиб, яхши натижалар кўрсатган докторантларга профессор Михаэль Грингс ва Олим Муртазаевнинг сертификатлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Изоҳ (0)