Ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова Хитойнинг Чуанчжоу шаҳрида старт олган ITF туркумидаги, соврин жамғармаси 50 минг долларга тенг ITF Women’s Circuit теннис турнирининг илк даврасидаёқ мағлубиятга учради.
Халқаро теннис федерацияси расмий сайтининг маълум қилишича, 21 ёшли ўзбекистонлик теннисчи япониялик 25 ёшли Хироко Куватага қарши кортга чиқди. Бир соату 28 дақиқа давом этган беллашувда 6:2, 6:3 ҳисоби қайд этилиб, япониялик теннисчининг фойдасига ҳал бўлди.
Таққослаш учун, Сабина Шарипова WTA рейтингида 206, Хироко Кувата эса 197-ўринни эгаллаб келмоқда.
Мусобақанинг иккинчи даврасида япониялик теннисчи хитойлик Чианг Вангга қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)