Мадриднинг «Реал» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мода ва имидж борасидаги масалалар унинг ҳаётида муҳим рол ўйнашини тан олди. «Чемпионат.com»нинг ёзишича, португалиялик футболчи доимо кўркам кўринишни исташини ҳам таъкидлаб ўтди.
«Мен чиройли кийинишни ёқтираман ва кўркам кўриниш учун ҳаракат қиламан. Менинг брендим ўсишда давом этмоқда. Аммо бу ҳозирча ҳаётимдаги асосий мақсад ҳисобланмайди», — деди футболчи.
«Модалар олами футболчилик фаолиятимни якунлаганимдан сўнг ҳаётимнинг асосий мазмунига айланади», — дея қўшимча қилди Криштиану Роналду.
Изоҳ (0)